Технологиялар саноати корхоналарининг энг мусибатли қўшилишига 11 мисол

Технология 26 Июнь 2016 5468

2015 йилнинг куз ойида Dell EMC компаниясини 67 миллиард долларга сотиб олди. Бу эса технология соҳасидаги энг катта қўшилиш ва саноат тарихидаги иккинчи энг катта келишув бўлди.

Июнь ойида Microsoft компанияси LinkedIn учун 26 миллиард доллар сарфлади – бу эса Редмонд корпорцияси тарихидаги энг қиммат харид ҳисобланади. 

Сармоядор Марк Андрессен ва Salesforce раҳбари Марк Бениофф бундай харидлар энди бошланмоқда деб ҳисоблашади. 

Қуйида аввалги катта компанияларнинг қўшилиши натижаларини кўриб чиқамиз. 

11. Oracle – BEA. 2008 йилнинг январь ойида BEA компаниясининг 8,5 миллиард долларлик харидидан сўнг, Oracle корпорацияси WebLogic номидаги дастурий таъминотни қўлга киритди. Бу дастур ҳозирги кунгача Fusion Middleware дастурчилари томонидан фойдаланилади.

10. Compaq—DEC. 1998 йилда Compaq Digital Equipment Corp.ни 9,6 миллиард долларга сотиб олди. 1960 йилдан бери компания серверларни ишлаб чиқариш билан шуғулланар эди. Аммо DEC шахсий компьютерларнинг янги бозорига вақтида мослаша олмади. 

9. Symantec—Veritas. 2005 йилда антивирус гиганти Symantec маълумотларни сақлаш билан шуғулланувчи Veritas компаниясини 13,5 миллиард долларга сотиб олишга ҳаракат қилган эди. 
Сармоядорларга таклиф қилинаётган келишув ёқмади ва унинг нархи 10,5 миллиард долларни ташкил этди. Ўнлаб йиллар давом этган афсуслардан сўнг 2015 йилнинг ёз ойида  Symantec Veritas’ни 8 миллиард долларга сотиб юборган.

8. Oracle—PeopleSoft. Oracle ходимларни бошқариш учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи PeopleSoft компаниясини сотиб олишга 2 марта уринган, аммо уларнинг таклифи рад этилган. Кейинчалик эса АҚШнинг Адлия вазирлиги антимонопол талаблари билан бу келишувга аралишиб, уни якунлашга ёрдам берган.

7. HP—EDS. Electronic Data Systems компаниясига 1962 йилда асос солинган бўлиб, IT-аутсорсинг бўйича корпортив мижозлар учун хизматларни амалга ошириб келган. HP эса 2008 йилнинг июль ойида EDS’ни 13,9 миллиард долларга сотиб олган. Аммо келишув амалга оширилгандан сўнг, мунтазам равишда ходимларни ишдан бўшатилишлар бошланган. 2016 йилнинг май ойида эса HP Enterprise EDS’ни ўзининг рақобатчиси Computer Sciences Corp.га сотиб юбориш хоҳишини билдирган. 

6. JDS Uniphase—E-Tek. 2000 йилнинг июнь ойида JDS Uniphase оптик тармоқ компонентларини ишлаб чиқарувчи E-Tek Dynamics’ни 15 миллиард долларга сотиб олди. Оптик технологиялар бозоридаги “пуфак” ёрилгандан сўнг JDS Uniphase катта зарар кўрди. 

5. VeriSign—Network Solutions. 2000 йилнинг март ойида электрон почта хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи Network Solutions компаниясининг домен исмлар регистраторини 20,8 миллиард долларга сотиб олди. Network Solutions нафақат доменларни сотиш билан шуғулланади, балки биринчи даражадаги .com, .net, ва .org доменларини ҳам бошқарган.

Бунинг натижасида VeriSign компанияни сотишга мажбур бўлган. Чунки компания номига судга ариза берилиб, ўз сайтига алдов йўли билан чақириб олиш айби қўйилган. Агарда фойдаланувчи сайт номини киритишда хатоликка йўл қўйса, VeriSign автомат тарзда рекламали саҳифасига йўналтириб юборган.

4. HP—Compaq. 2002 йилда HP шахсий компьютерлар ишлаб чиқарувчи Compaq компаниясини 19 миллиард долларга сотиб олган. Ўша вақтда иккала компаниянинг ҳам шахсий компьютерлар бозорида иши юришмаётган эди. Натижада HP 30 минг нафар ходимни бўшатишга мажбур бўлган. 

3. Microsoft—LinkedIn. Microsoft корпорацияси LinkedIn мутахассислар ижтимоий тармоғини 26 миллиардга сотиб олганди. Тахминларга кўра, Microsoft ўзининг офис пакетлари билан LinkedIn ижтимоий тармоғини интеграция қилишни режалаштирмоқда. Аммо бу келишув натижаси нимага олиб келишини вақт кўрсатади.

2. JDS Uniphase—SDL. 2000 йилнинг июль ойида E-Tek билан амалга оширилган келишувдан сўнг, JDS Uniphase компонентлар ишлаб чиқарувчи SDL компаниясини 41 миллиард долларга сотиб олди. Бугунги кунда JDS Uniphase икки қисмга бўлинган: оптик қурилмалар ишлаб чиқарувчи Lumentum ва тармоқ сервислари бўйича консалтингни амалга оширувчи Viavi компканиялари.

1. AOL—Time Warner. Бу келишув рекорд даражани кўрсатган эди. 2000 йилнинг январь ойида AOL интернет-провайдери Time Warner’ни 181,6 миллиард долларга сотиб олди. Интернет – провайдер медиагигантга айланишни режалаштирган эди.

Манба: insider.pro