Самарқанд шаҳрида нафақадаги онахонлар ўртасида спорт-соғломлаштириш мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон 06 Май 2016 8596

Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” спорт мажмуасида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан нафақадаги онахонлар ўртасида спорт-соғломлаштириш мусобақаси ўтказилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

  Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда барча туман ва шаҳарлардан ёши улуғ аёллардан иборат жамоалар қатнашди. 

Иштирокчилар гимнастика, югуриш, баскетбол тўрига тўп тушириш ва акробатик машқлар бажариш бўйича ўз маҳоратини намойиш этди. Пастдарғом тумани жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд шаҳри ва Нуробод тумани спортчи аёллари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритди.