Ҳиндистонда ўсмир йигит селфига тушиш чоғида ўзини ўлдириб қўйди

Жамият 02 Май 2016 67347

Ҳиндистоннинг Лудҳиана шаҳрида ўсмир йигит селфи суратга олаётганда бехосдан ўзини чаккасидан отиб қўйди. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди

16 ёшли Рамандип Сингҳ синглиси билан бирга суратга тушишган. Улар селфига отасининг пистолети билан бирга тушганди. 

Ўсмир пистолетни чаккасига олиб борган ва адашиб кетиб, камера тугмаси ўрнига пистолет тепкисини босиб юборган. 

Бахтсиз воқеа пайтида болалар уйда ёлғиз бўлган. Қўшнилар ўқ овозини эшитган заҳоти тез ёрдам гуруҳини чақиришган. Рамандипни маҳаллий касалхонага олиб борилган, бироқ унинг жонини асраб қолишнинг имкони бўлмаган. 

Ҳиндистон селфи туфайли нобуд бўлганлар ва жароҳат олганлар сони бўйича энг олдинги ўринларни эгаллайди. Шу туфайли мамлакатнинг қатор жойларида селфи олиш тақиқланган.