Ҳиндистон Эронга 6,5 миллиард долларлик нефть қарзини қайтаради

Жаҳон 02 Май 2016 9291

Ҳиндистон яқин кунларда Эрондан 6,5 миллиард доллар нефть қарздорлигини узмоқчи. Бу ҳақда Times of India маълумотига асосланиб РИА Новости хабар берди

“Биз Эронга қарзни қайтариш устида ишлаяпмиз ва бу масала тез орада ҳал бўлишига умид қиламиз”, - дейилади ҳукумат хабарида. 

Ҳозир томонлар тўловни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилмоқда. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди май ойида Эронга ташриф буюриши мумкин. Шу сабабдан томонлар тезроқ бир тўхтамга келиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Январь ойида санкциялар бекор қилингач, Эрон Ҳиндистонга нефть етказиб беришнинг уч йилдан буён амал қилган йўналишини тўхтатди. Шу давр мобайнида тўловнинг 45 фоизи рупийда, қолгани еврода амалга оширилган. Санкциялар олингач, Эрон тўловни тўлиқ еврода тўланишини талаб қила бошлади. Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг нефтни қайта ишлаш заводларига маҳсулотни бепул етказиб бериш ҳам тўхтатиб қўйилди. 

Санкциялар бекор қилинганига қарамасдан, банк соҳасида ҳамон баъзи чигалликлар мавжуд. Шу муаммолар туфайли оддий транзакцияларни амалга ошириш имкони йўқ.