Туркиянинг Сурия чегараси яқинидаги Килис шаҳрига ракета зарбалари берилди

Жаҳон 01 Май 2016 40034

1 май кунининг биринчи қисмида Сурия ҳудудидан Туркиянинг Килис шаҳрига икки ракета келиб тушган. Бу зарбалар оқибатида камида икки киши жароҳатланган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги Туркия хавфсизлик хизматидаги манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Ҳодисанинг тўлиқ тафсилотлари берилмаган.

Сурия билан чегарада жойлашган бу шаҳарга 30 апрель куни ҳам учта ракета зарбаси берилганди. Ўтган ҳафтада ракетадан ўққа тутилганида эса бир киши ҳалок бўлган, 26 киши яраланганди.

ИШИД жангарилари томонидан амалга оширилган бу ҳужумлар туфайли жами 18 киши ҳалок бўлиб, 40 нафарга яқин киши жароҳатланган. Туркия ҳукумати бу ҳужумларга артиллериядан жавоб қайтарган.