Курд жангариларига қарши амалиётлар вақтида туркиялик 3 ҳарбий ҳалок бўлиб, 14 ҳарбий жароҳатланди

Жаҳон 01 Май 2016 25747

Туркия жануби-шарқида Курдистон ишчилар партияси жангариларига қарши ўтказилган аксилтеррор амалиётлар вақтида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган ва 14 нафар ҳарбий жароҳатланган. Бу ҳақда 1 май куни Туркия бош штаби маълумот берган.

"1 май куни Мардин вилояти ҳудудидаги Нусайбин шаҳрида Курдистон ишчилар партияси айирмачилари ҳужуми вақтида 3 ҳарбийимиз ҳалок бўлди, 14 нафари жароҳатланди ва зудлик билан шифохонага олиб борилди", дейилади хабарда.

2015 йилнинг июлида курд жангарилари билан зиддият янгиланганидан кейин Туркия армиясининг 400 нафардан ортиқ ҳарбийси ва полициячилар ҳалок бўлган.

Туркия президент Ражаб Тойиб Эрдўған ўтган вақт ичида 5000 нафардан ортиқ жангари йўқ қилингани ҳақида ахборот берган. Курдларнинг Халқ демократик партияси раҳбари эса ҳарбий тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлганлар орасида юзларча тинч аҳоли вакиллари борлиги ҳақида айтган.